

Қайд этилишича, футболчининг "бўрилар" билан меҳнат шартномаси келаси ёзда якунига этади. Рим клуби хўжайинлари Пеллегринига янги битим таклиф қилишни режалаштирмаяпти. "Милан" вазиятдан фойдаланиб, хавбекни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Лоренцо Пеллегрини "Рома" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи бу мавсумда жамоа сафида иккита ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.



