

"Россонерилар" 25 ёшли бразилиялик футболчининг агенти билан музокаралар олиб боришмоқда.
Отавио "Милан" билан 2025 йилга қадар шартнома имзоламоқчи ва бир мавсум учун 3 миллион евро маош олмоқчи, аммо Италия клуби унга йилига 2 млн таклиф қилмоқда.
Отавио жорий мавсум Португалия чемпионати доирасидаги 11та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 4та ассист қайд этди.



