"Милан" Ибрагимовични қайтармоқчи

Aslanov Jasurbek
3 окт 2018
"Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович Европа футболига қайтиши мумкин.

Маълумотларга кўра, "Милан" раҳбарияти шведциялик футболчини жамоага талкиф қилишни кўриб чиқмоқда. Жамоа бош мураббийи Женнаро Гаттузо ҳужум чизиғини тажрибали, ўзига ишонган футболчи билан кучайтирмоқчи. "Милан" раҳбарияти жамоа олдига Чемпионлар лигасига чиқиш ва Европа лигасининг кейинги босқичига йўл олиш вазифасини қўйган.

Ибрагимовичнинг ўзи 37 ёш бўлишига қарамасдан юқори даражада ўйнай олишига ишонади. Форвард фаолиятини "Мальмё"да якунламоқчи, аммо ҳозирча Швецияга қайтиш нияти йўқ. Футболчининг оиласи Миланга кўчиб ўтишга қарши эмас. Ибрагимович ва "Лос-Анжелес Гэлакси" ўртасидаги битим 2019 йилнинг декабрида якунига етади. "Милан" трансферни қишда амалга ошириши мумкин.

Златан Ибрагимович 2010-2012 йилларда "Милан" шарафини ҳимоя қилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Corriere della sera