“Милан” Доннарумманинг нархини эълон қилди

Жижи фаолиятини Мадридда давом эттириши мумкин.

“Реал” “Милан”дан Жанлуижи Доннаруммани сотиб олиш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Миланликлар дарвозабон билан 70 млн евро эвазига хайрлашишга тайёр. Унинг “Милан” билан шартномаси 2021 йилда якунига етади. Футболчи ҳозирча шартномани узайтиришдан бош тортмоқда.

Аввалроқ Доннарумманинг хизматларига ПСЖ қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.


Манба: Corriere dello Sera