

Стефано Пиоли шогирдлари А Cерия доирасида кетма-кет 20 та ўйиндан бери мағлуб бўлгани йўқ. Жамоа сўнгги бор мусобақа доирасида 8 март санасида ўтказилган “Женоа”га қарши баҳсда (1:2) ютқазганди. Шундан сўнг “Милан” 15 та ғалаба ва 5 та дуранг қайд этди.
Шунингдек, “россонерилар” А Cерия 2003/04 йилги мавсумидан бери илк бор мусобақанинг дастлабки 8 турида 20+ очко тўплашга эришди. Қайд этиш жоиз, “Милан” ўша мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритганди.



