

"Россонерилар" 38 ёшли дарвозабон билан мавсум сўнггига қадар шартнома имзолашга тайёрлар.
Миранте ёзда шартномаси якунига етганидан сўнг "Рома"дан кетган эди. У ҳозиргача эркин агент мақомида.
Миранте Рим клубига 2018 йилда "Болонья"дан ўтган эди. У ўтган мавсум А Серия доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 22та тўп олиб чиқди.



