

Ижара асосида "Нефтехимик"да ўйнаётган ҳамюртимиз Вагиз Галиулин бу турда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ўйиннинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган Вагиз Галиулин 81-дақиқада ўз ўрнини Артур Гилязетдиновга бўшатиб берди.
МФЛ. 22-тур
"Луч" - "Нефтехимик" 0:2 (0:0)
Голлар: Макаров, 52 (0:1), Галиулин, 54 (0:2)
"Нефтехимик" Россияда мавқеи жиҳатидан иккинчи ўринда турадиган МФЛ (ФНЛ) чемпионатида ҳозирча 5-ўринда бормоқда.
Қайд этиш керакки, Галиулиннинг трансфер ҳуқуқи "Тамбов"га тегишли ва у ҳозирги жамоасида ижара асосида ўйнамоқда.
Эслатиб ўтамиз, ярим ҳимоячи 2008-2012 йиллар мобайнида Ўзбекистон терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
РОССИЯ МИЛЛИЙ ФУТБОЛ ЛИГАСИДАГИ ҲОЛАТ БИЛАН ТАНИШИНГ





