“Металлург”: “Андижон” билан назорат учрашувида ҳисоб очилмади

Narzulla Saydullayev
24 июл 2016
Кеча Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгар” ўйингоҳида мамлакат миллий чемпионатининг иккинчи даврасига тайёргарлик кўраётган “Металлург” ва “Андижон” жамоалари ўртасида назорат учрашуви ўтказилди.

Қизиқарли ўтган ўйинда ҳисоб очилмади – 0:0.

Бекободликлар таркибида шу куни кўрикдан ўтаётган икки нафар янги футболчи майдонга чиқди. Булар Шерзод Жалилов (“Обод”) ҳамда Фаррух Шотурсунов (“Сўғдиёна”) лардир. Мазкур назорат ўйинида Шерзод жамоада чан қанот ҳимоячиси вазифасида синаб кўрилган бўлса, Самарқанднинг “Динамо” жамоасидаги иштироки орқали мухлисларга яхши таниш бўлган Фаррух ҳужумчилар ортидаги ярим ҳимоячи чизиғида фаолият юритди. “Металлург” бу ўйинни қуйидаги таркибда ўтказди.

“Металлург”: Суҳробжон Султонов, Ҳикмат Ҳошимов, Дониёр Одилов, Шерзод Жалилов, Мирғиёс Сулаймонов, Жаҳонгир Абдумўминов, Аюбхон Нўъмонов, Эргаш Исмоилов, Фаррух Шотурсунов, Жавоҳир Эсонқулов, Зоҳид Абдуллаев.

Заҳирадан тушганлар: Дилмурод Каримов, Фарҳод Намозов, Муроджон Тошматов, Даврон Каримқулов, Саиджон Абдужабборов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia