

"Биз 300 миллионмиз. Қўллаб-қувватлаётганингиз учун жудаям миннатдорман. Сизларни бағримга босиб қоламан", - деб ёзди аргентиналик футболчи.
Месси Инстаграмдаги обуначилар бўйича (жисмоний шахслар ўртасида) учинчи ўринга чиқиб олди. Ундан олдинги ўринларда футболчи Криштиану Роналду (395 миллион) ва модель Кайли Женнер (306 миллион) бор.
"Instagram" аккаунтида эса 466 миллион обуначи бор.




