

АҚШда ўтказилган Аргентина - Ямайка (3:0) ўртоқлик ўйини вақтида бир неча киши майдонга бостириб кирди.
Майдонга югуриб чиққан уч кишидан бири аргентиналиклар сардори билан селфи тушмоқчи эди, бироқ у стюардлар томонидан ушланди.
Яна бир мухлис Мессига маркер беришга муваффақ бўлди, ПСЖ форварди мухлиснинг орқасига дастхат қолдирди. Шундан сўнг стюардлар томошабинни ҳибсга олди.




