

Маълумотларга кўра, "Барселона" футболчини январда қўлга киритмоқчи. Каталония клуби молиявий фэйр-плей қоидасини бузмаслик учун Погбани мавсум охирида сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи.
Ҳужумчи Лионель Месси ҳам Погба "Барселона"га ўтишини истамоқда ва бу ҳақида клуб раҳбариятига мурожаат қилишга улгурди. Аргентиналик МЮ ярим ҳимоячисини Япония клубига ўтган Андрес Иньеста ўринбосари сифатида кўрмоқда.



