

Месси тўйга барча жамоадошларини чақирди, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам маросимда иштирок эта олмайди. Сўнгги мавсум клубда ишлаган барча мутахассислар ҳам таклиф қилинди. Месси жамоа собиқ устози Луис Энрике ва клуб президенти Хосеп Мария Бартомеу бошчилигидаги раҳбариятини тўйига чақирмади.
Луис Энрике 2014 йил "Барселона" устозига айланганида, у ва Месси ўртасида муаммолар бўлган. Кейинроқ уларнинг муносабатлари ўз жойига тушиб кетган.



