Месси жиддий жароҳат олган Неймарни қўллаб-қувватлади

Omonjon To`xtamirzayev
19 окт 2023
"Интер Майами" форварди Лионель Месси Уругвай ва Бразилия терма жамоалари ўйинида жиддий жароҳат олган "Ал Ҳилол" ҳужумчиси Неймарни қўллаб-қувватлади.

Ижтимоий тармоқдаги саҳифасида аргентиналик қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди:

"Сенга сабр ва улкан қувват тилайман, Неймар!"

Маълум бўлишича, футболчининг хочсимон бўғимлари шикастланган ва ички бўғимлар узилиши аниқланган. Форвард жарроҳлик столига ётиши ва узоқ муддат тикланиш муолажаларини бошдан ўтказишга мажбур бўлади. Неймар тахминан 9 ойни майдон ташқарисида ўтказишга мажбур бўлади.   


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: championat.asia