

Учрашувдаги голлардан бирини ўз ҳисобига каталонияликлар сардори Лионель Месси ёздирди. Месси ўз голини 25 ноябрь куни ҳаётдан кўз юмган ДиЕго Марадонага бағишлади ва буни “Барса” формасини ечиб, унинг остидан кийган “Ньюэллс Олд Бойз” либосида амалга оширди.
Лео “Ньюэллс Олд Бойз” академиясида таҳсил олган. Марадона эса 1993 йил ушбу жамоа шарафини ҳимоя этганди.
Маълумот ўрнида, Месси ва Диего 2008-2010 йилларда Аргентина терма жамоасида бирга ишлашган.





