

2013 ва 2015 йилги КОНКАКАФ кубоги соҳиблари ўртасидаги баҳс Пасаденда бўлиб ўтди. Баҳсда қўшимча вақтда мексикаликлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди.
Шундай қилиб ҳозирга қадар Конфедерациялар кубогига йўлланма олган 5та жамоа номи маълум бўлди: Россия (ЖЧ-2018 мезбони), Германия (ЖЧ-2014 ғолиби), Австралия (Осиё кубоги-2015 ғолиби), Чили (Америка кубоги-2015 ғолиби) ва Мексика (КОНКАКАФ кубоги-2015 ғолиби).
Эслатиб ўтамиз, 8та жамоа иштирок этадиган бу мусобақа 2017 йил 17 июнидан 2 июлига қадар Москва, Санкт-Петербург, Қозон ва Сочи шаҳарларида бўлиб ўтади.
Мексика – АҚШ – 3:2 (1:1, 0:0, 2:1)
Голлар: 1:0 – Хавьер Эрнандес, 10. 1:1 – Кэмерон, 15. 2:1 – Перальта, 96. 2:2 – Вуд, 108. 3:2 – Агиляр, 118.



