

"Килианнинг сон соҳасида муаммолар бор. Бироқ бу жароҳат унчалик жиддий эмас. Уни алмаштирганимизда бироз ўзини ёмон ҳис қилаётганди. Жароҳат кичик бўлса ҳам, барибир жароҳат дейилади", - деб таъкидлади Почеттино.
Яқин вақтлар ичида Мбаппе тиббий кўрикдан ўтади. Унинг "Манчестер Сити"га қарши ўйинда қатнашиши сўроқ остида қолмоқда.



