Мбаппе жароҳати туфайли "Бавария"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Sherzod Nurmatov
2 фев 2023
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция чемпионатининг 21-тури доирасидаги "Монпелье"га қарши ўйинда (3:1) жароҳат олди.

24 ёшли франциялик футболчи 21-дақиқада Уго Экитике ўрнига майдонга тушди. "L'Equipe" хабарига кўра, футболчи тиззасидан жароҳат олди ва энди Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги "Бавария"га қарши баҳсни ўтказиб юбориш эҳтимоли бор.

Шунингдек, "Монпелье"га қарши ўйинда ҳимоячи Серхио Рамос ҳам жароҳат олди.  

ПСЖ – "Бавария" ўйини 14 февраль куни бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: L'Equipe