Майк Меньяннинг сафга қайтиши учун қанча вақт керак бўлади?

Mirjalol Normatov
12 янв 2023
"Милан" посбони Майк Меньяннинг сафга қайтиши учун яна 40-50 кун керак бўлади.

Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар бермоқда. У октябрь ойидан буён турли хил жароҳатлари сабабли майдонга тушаётгани йўқ. 27 ёшли дарвозабон ушбу мавсум 9 ўйинда майдонга тушди ва 2 бора дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Олдинроқ Милан клуби "Аталанта"  посбони Марко Спортьелло билан келишиб олгани борасида хабарлар тарқаганди. У катта эҳтимол билан жамоанинг асосий посбонига айланади.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: La Gazetta dello Sport