Маттиа Кальдара “Ювентус”га ўтди

Aslanov Jasurbek
13 янв 2017
“Аталанта” жамоасининг 22 ёшли ҳимоячиси Маттиа Кальдара “Ювентус” билан шартномага имзо чекди. Унинг “Юве” билан шартномаси 2021 йилга қадар амалда бўлади.

Трансфер баҳоси 15 миллион еврони ташкил этди. Аммо бу сумма шартноманинг айрим бандларидан келиб чиқиб яна 6 миллионга кўпайиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, футболчи “Ювентус” билан келишувга эришган бўлсада, 2018 йилга қадар ижара асосида “Аталанта”да тўп тепади.

Ушбу мавсумда Кальдара бергамоликлар сафида 11 учрашувда майдонга чиқиб, рақиблари дарвозасини 3 марта ишғол этишга эришган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ФК "Ювентус"