

"Ҳозир очко йўқотиш мумкин эмас. Чунки бизни "Интер" ва "Наполи" клублари изма-из таъқиб қилиб келишмоқда. Эртага "Кальяри"га қарши ҳаракат қиламиз. Ушбу клуб чемпионатда сўнгги ўйинларни ишончли ўтказиб, керакли очколарни қўлга киритиб келмоқда. Паволетти (9 ўйин, 5 гол) каби ҳужумчиси бор жамоа, ҳар доим жарима майдончасида хавфли. Бизни олдинда муҳим учрашув кутмоқда", - дея Аллегрининг сўзларини келтирди TutteJuve нашри.



