Машраб Одилов: "Чемпионлик имкониятларимизни яхшилаб олдик"

Tolibjon Qosimov
25 мар 2021
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 14-тур марказий учрашувида "Пахтакор" Олмалиқнинг АГМК клубини мағлуб этди ва чемпионлик имкониятларини яхшилаб олди.

Футзал. Даҳшатли ўйинда "Пахтакор" АГМКдан устун келди

Ушбу баҳсдан сўнг "Пахтакор" сафида баҳснинг энг фаол ўйинчиларидан бири бўлган Машраб Одилов фикрлари билан ўртоқлашди.

"АГМК билан ўйин биз учун жуда муҳим эканлигини билар эдик. Чунки бу улар билан жорий мавсумдаги сўнгги ўйинимиз ҳисобланарди. Бугунги уч очко орқали чемпионлик учун имкониятларимизни яхшилиб олдик. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Навбатдаги баҳсларда ҳам керакли натижани қўлга киритган ҳолда мақсадимиз сари олдинга интилишда давом этамиз. Рақиб бугун ғалаба қозонганида чемпионлик масаласини ўзи учун ҳал қилган бўларди. Гол ўтказиб юборган бўлсакда хотиржамликни сақлаб қолдик", - деди Машраб Одилов.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди. 


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia