"Машъал" Ўзбекнефтегаздан чиқарилдими?

Narzulla Saydullayev
20 июл 2021, 19:59
Сўнгги пайтларда клубларимизнинг ҳомийлари ўзгариши ҳолатларига кўп дуч келмоқдамиз.

Аввалроқ "Шўртан" клубининг мана шундай муаммога учрагани ҳақида клуб бош менежери Шамил Ярулин сайтимизга берган интервьюсида айтиб ўтганди.

Бизга етиб келган маълумотларга кўра Муборакнинг "Машъал" жамоаси Ўзбекнефтегаз АЖ бош ҳомийлигидан чиқарилиб ҳокимият балансига ўтказилган. Биз бу борада аниқ маълумот олиш мақсадида "Машъал" бош директори Илҳом Қурбонов билан боғландик.

"Сизга бу борада ҳеч қандай маълумот бера олмайман. Бизга ушбу масалада маълумот келмади",- дейди Илҳом Қурбонов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia