

Тошкент шаҳрида бўлаётган йиғинда жамоанинг барча аъзолари иштирок этмоқда, фақат тожикистонлик Умеджон Шарипов бундан мустасно. Хабарингиз бор Шарипов Тожикистон терма жамоаси йиғинига жўнаб кетган. Жамоанинг қолган барча аъзолари аъло кайфиятдалар. Эслатиб ўтамиз «Машъал» кубок учрашувларидаги дастлабки баҳсини сафарда 25 март куни, Фарғонанинг «Истиқлол» жамоасига қарши ўтказади.




