«Машъал»: «Динамо»га қарши жавоб баҳси Муборакда бўлади

Narzulla Saydullayev
3 июл 2017
«Машъал» жамоамиз, Ўзбекистон кубогининг 1/4 финал жавоб баҳсини 4 Июль куни «Динамо» жамоасига қарши ўтказади.

Мазкур баҳс Муборакдаги марказий  “Баҳром Вафоев” номидаги ўйингоҳида бўлиб ўтади. Ушбу баҳсни ўтказиш учун марказий ўйингоҳда, айни пайтда барча шароитлар муҳайё қилиб қўйилган. Жавоб баҳси бошланиш вақти  18:45 га белгиланган, ўйлаймизки қадрдон жамоамиз жавоб баҳсида ҳам ўз мухлисларини қувонтиришади.

Ўзбекистон Кубоги, 1/4 финал
Жавоб учрашуви, 4 июль
18:45.«Машъал» (Муборак) - «Динамо» (Самарқанд)



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: fcmashal.uz