

Суперлига 30-туридан сўнг Ғузор шаҳридаги "Шўртан" стадионини келаси мавсумга тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди ва стадион ўйинлар учун ёпилди. Шундан келиб чиқиб, "Машъал" плей-оффни ўтказиш масаласида "Насаф" билан келишувга эришди.
Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолиш учун "Машъал" 5 декабрь куни "Бухоро" билан рақобат ҳосил қилади. Беллашув Қаршидаги "Марказий" стадионида 15:00 да бошланади.



