"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга

Sherzod Nurmatov
30 сен 2025, 13:17
Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган қўшнилар дербисида Муборакнинг "Машъал" жамоаси Ғузорда Бухоронинг "Бухоро" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Бироқ муҳим ўйин олдидан "Машъал" сафида жиддий йўқотиш кузатилди. Жамоанинг асосий таркиб футболчилари – Нуржаҳон Музаффаров (суратда) ва Жавоҳир Абдуалимов жароҳати сабаб майдонга туша олмайди.

"Машъал" – "Бухоро"

Ғузор. "Марказий" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов, Шерзод Аъзамов

Захира ҳаками: Анвар Исмоилов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

VAR: Никита Мустафин

AVAR: Амал Султонов

Комиссар: Диёр Хотамқулов


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Машъал" матбуот хизмати