Мартин Демичелис: «Умид қиламанки, ғалаба қозонишда давом этамиз»

Aziz Tukhtamuradov
3 мар 2014
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Мартин Демичелис Лига кубогидаги «Сандерленд» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун биз мақсадларимиздан бирига эришдик. Бунинг учун жудаям ҳурсандмиз. Ушбу ғалаба – клубда иш тўғри йўлга қўйилганидан далолат беради. Умид қиламанки, ғалаба қозонишда давом этамиз.

“Сандерленд” устидан ғалаба қозониш осон бўлмаслигини билардик. У жамоа “Челси” ва “МЮ” ни ушбу турнирдан чиқариб юборган.

Ўйинда ажойиб голлар киритилди. Асосийси эса биз ғалаба қозондик”, - деб айтиб ўтди аргентиналик футболчи. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: sports.ru