

“Ажойиб ҳиссиётлар. Муносиб ғалаба. Биринчи гол. Бу ҳали бошланиши” дея ўзининг Твиттердаги саҳифасида изоҳ қолдирди каталонияликлар ҳужумчиси.
Брэйтуэйт февраль ойида “Леганес”дан “Барса”га трансфер қилинганди. 29 ёшли футболчи янги жамоаси сафида тўртинчи расмий учрашувни ўтказди ва “Мальорка”га қарши беллашувда ўзининг илк голини киритишга эришди.



