

"Реал" Испания Кубоги 1/8 финалида 2 та учрашув натижасига кўра "Севилья"ни 6:3 ҳисобида таслим этди.
"Севилья" - жуда кучли жамоа. Биз ўйин қийин бўлишини билардик, чунки биринчи учрашув натижасига кўра, ҳеч нарса аниқ бўлмаган эди. Майдон эгалари яхши ҳаракат қилишди ва биринчи баҳсдаги 3 та гол бизга ёрдам берди. Аммо чорак финал борасида шубҳаланмаган эдик. Фақат сабр қилиш керак бўлди" - дейди Марсело.



