"Марсель" "Бавария" ва "Барселона" қизиқаётган футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи

Sherzod Nurmatov
9 дек 2021
Франция клуби хавбек Бубакар Камарани жамоада сақлаб қолиш ниятида.

Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, Франция клуби 22 ёшли ярим ҳимоячига 2026 йилгача мўлжалланган келишув таклиф қилмоқда. 

Олдинроқ франциялик иқтидор соҳибига "Бавария" ва "Барселона" томонидан қизиқиш борлиги айтилганди.

Камара ушбу мавсумда "Марсель" учун 17 ўйинда 1 та гол урди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: twitter.com/NicoSchira