

Аргентинадан 9636 километр масофани босиб ўтиб, Мадрид яқинидаги Лос-Анжелес де Сан-Рафаэль шаҳрига келган Эзекил "Атлетико Мадрид" машғулотига ташриф буюрди. Мухлиснинг отаси рассом бўлиб, Маркоснинг суратини чизган ва бир вақтлар унга совға қилган.

Ишқибоз машғулотларга ташриф буюрган "Атлетико" автобуси қаршисида футболчиларни кутиб турди. Автобусдан тушаётган севимли футболчиси томон "Льоренте" деб қичқирди, бироқ Маркос бу чақириқни эшитмади.

Машғулотдан қайтишда ҳам шунга ўхшаш ҳолатда юз берди ва мухлис Льоренте билан учраша олмади.
"Мен у билан суратга тушмоқчи ва буни отамга юбормоқчи эдим", деди Эзекил.



