

Сербиялик ҳимоячи Марко Колакович жамоани тарк этди. У ўтган мавсумда жиззахликлар таркибида Суперлигада 24та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол урди. Ўзбекистон кубогида 3та ўйинда 2 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Марко Колакович "Сўғдиёна" таркибига 2020 йил келиб қўшилган эди. Шу вақт ичида ҳимоячи жамоа билан Суперлигада кумуш медалларини қўлга киритди ва ОФК кубогида қатнашди.



