Марко Колакович: “Нефтчи” билан ўйинда бизга омад етишмади”

Narzulla Saydullayev
15 сен 2022
Coca Cola Суперлигаси 16-турининг қолдирилган “Сўғдиёна” – “Нефтчи” (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар ҳимоячиси Марко Колакович ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин бошида майдонда рақибга нисбатан бир киши кам бўлиб қолдик. Бундай ҳолатда қийинчиликга дуч келишингиз табиий. Шундай бўлса-да, биз “Нефтчи” дарвозаси ёнида кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Рақиб жарима майдончаси ичида вазиятлар яратдик. Бироқ омадимиз келмади.

Бугун ғалаба қозониш учун ҳаракат қилдик. Бироқ омадимиз келмади. Энди “Металлург” билан бўладиган навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз ва ғалаба қозонишга боримизни берамиз. Чемпионлик учун имкониятимиз бор ва биз буни амалга оширишга охиригача курашамиз.

Биз айни вақтда уч мусобақада ғолибликни қўлга киритиш учун курашяпмиз. Бу эса жуда оғир. Шунга қарамай, жамоамиз босқичма-босқич ўз натижаларини яхшиламоқда. “Нефтчи” билан сўнгги 20 кун ичидаги олтинчи ўйинимизни ўтказдик. Энди навбатдаги баҳсда муваффақият қозонишимиз лозим", - деди Колакович.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia