Марадона: "Болаларим ва невараларим туфайли 12 йил олдин наркотикни ташлаганман"

Aslanov Jasurbek
17 авг 2015, 11:10
Афсонавий ҳужумчи Диего Марадона ўзининг "Фейсбук"даги саҳифасида 12 йил олдин наркотикни ташлаганини айтди.

"12 йил олдин тўхтаганман. Наркотиклар туфайли ўзим хоҳлагандек уйғона олмасдим. Мен ҳеч қачон одамларни алдамаганман ва банк ўмармаганман. Болаларим ва невараларим туфайли янги ҳаётни танладим" - дейди Марадона.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com