Манжукич “Ал-Дуҳайл” билан келишувни бекор қилди, у А Серияга қайтиши кутилмоқда

Eldor Akmurzayev
5 июл 2020
Ҳужумчи Марио Манжукич муддатидан олдин Қатар клуби билан шартномасини якунлади ва эркин агентга айланди, дея хабар бермоқда Football Italia.

Манбага кўра, 34 ёшли хорватиялик кейинги мавсумни Филиппо Инзаги бошқарувидаги “Беневенто”да ўтказиши мумкин. Жамоа жорий мавсум А Серияга йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, Манжукич фаолиятини “Милан”да давом эттириш варианти ҳам мавжуд. “Россонерилар” форвардга у клубини ўзгартиришидан олдин қизиқиш билдирган. Марио миланликларни мавсум якунида тарк этиши кутилаётган Златан Ибрагимовичнинг ўрнини эгаллаши айтилмоқда.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Football Italia