Англия кубоги. "МЮ" ярим финалда "Тоттенҳэм"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди

Tolibjon Qosimov
21 апр 2018
Бугун Англия кубоги ярим финали доирасида "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.

Лондондаги "Уэмбли" стадионида ўтадиган учрашувдаги жараёнларни бевосита онлайн тарзда айнан шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.



Англия кубоги
Ярим финал
21.04.2018
"Уэмбли", Лондон
"Манчестер Юнайтед" - "Тоттенхэм" 2:1
Бош ҳакам:
Антони Тэйлор

Голлар: 0:1 – 11 Алли, 1:1 – 24 Санчес, 2:1 – 62 Эррера.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Джонс, Смоллинг, Валенсия (Дармиан, 80), Янг, Погба, Матич, Лингард (Рэшфорд, 83), Эррера, Санчес, Лукаку.

Тоттенхэм –Ворм, Санчес, Дэвис (Лукас Моура, 68), Триппьер, Вертонген, Эриксен, Дембеле (Ваньяма, 78), Дайер, Алли, Сон Хын Мин (Ламела, 86), Кейн.

Огоҳлантириш: Валенсия (27), Сон Хын Мин (28), Алли (50), Янг (71), Дайер (81), Рэшфорд (85), Эррера (90).




УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

ГОЛЛЛЛЛ!!! 10-дақиқа Алле қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллаб қўйди -0:1.

ГОЛЛЛЛЛЛ!!!!  Алексис Санчес ҳисобни тенглаштирди - 1:1.


Уххххх.. Дарвоза устуни "МЮ"Ни голдан сақлаб қолди.... Де Хеа тўпни нигоҳлари билан кузатиб қолди..... Лондонликлар танаффус арафасида ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди..

Биринчи бўлим якунланди!

Иккинчи бўлим бошланди....

ГОЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!! Андреа Эррера кучли зарбаси билан жамоасини ҳисобда олдиниг олиб чиқди -2:1.

Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди....

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Манчестер Юнайтед" финал йўлланмасини қўлга киритди! "Қизил иблис"ларнинг барча мухлисларини финал йўлланмаси билан табриклаймиз!


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia