"Манчестер Юнайтед" "Спортинг" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
29 дек 2023
Форвард Виктор Гьекерес "Спортинг"дан "Манчестер Юнайтед"га кўчиб ўтиши мумкин.

Таъкидланишича, "қизил иблислар" керак бўлса, Гьекерешнинг шартномасида белгиланган товон пули (100 миллион евро) тўғрисидаги банддан фойдаланишга ҳам тайёрлар. Португалия клуби эса футболчини ёзгача ўз сафида олиб қолишни истайди.

Аввалроқ, футболчига АПЛнинг бошқа бир гранди қизиқаётгани айтилганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: tribalfootball.com