

"Қизил иблислар" ҳужум чизиғини кучайтириш учун кишда уэльслик футболчини 50 миллион фунт эвазига харид қилишга тайёр.
Олдинроқ, Гарет Бэйлнинг "Шанхай Шеньхуа"га ўтиши борасидаги миш-мишлар янграган эди.
Уэльс терма жамоаси аъзоси "қироллик клуби"га 2013 йилда "Тоттенхэм" сафидан ўтган эди.
Бэйл жорий мавсум барча турнирларда 23та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та ассистга эришган.



