"Манчестер Юнайтед" "Реал" форвардини нишонга олди

Alisher
23 ноя 2021
"Реал" форварди Винисиус Жуниорга "Манчестер Юнайтед" қизиқиш билдирмоқда.

"Қизил иблислар" ўйинчига "қироллик клуби"дагидан кўра яхшироқ таклиф қилган ҳолда, у учун курашишга тайёр.

Мадрид клуби ҳам ўйинчини қўйиб юбориши қийин масала, унинг шартномаси яна 2,5 йилга мўлжалланган. Бундан ташқари, испанияликлар у билан янги шартнома имзолашга ва товон пулини 1 миллиард евро этиб белгилашга тайёр.

21 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 13та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: El Nacional