"Манчестер Юнайтед" Коутиньо билан музокаралар олиб бормоқда

Mirjalol Normatov
12 янв 2019
"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо борасида музокаралар олиб бормоқда.

"The Mirror" хабарига кўра, "қизил иблислар" 26 ёшли футболчининг трансфери учун  140 миллион евро тўлашга тайёр. Футболчи бу мавсумда жамоанинг асосий таркиб футболчисига айлана олмаяпти.

Олдинроқ "Барселона" Неймарни сотиб олган тақдирда Коутиньони сотиб юборишга тайёрлиги борасида маълумотлар берилганди.

Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2023 йилга қадар мўлжалланган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Mirror