

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, манкунианлар унинг ўрнига Максимилиан Ааронсни сотиб олишади.
Эслатиб ўтамиз, Далот 2018 йилдан буён "қизил иблислар" футболчиси ҳисобланади. Ҳимоячи 2020/2021 йилги мавсумда ижара асосида "Милан"да ўйнади.
У жорий мавсум барча мусобақаларда 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt маълумотларига кўра, Далот 28 миллион еврога баҳоланган.



