

Эрик тен Хаг шогирдлари ушбу мавсум стартидаги 7 ўйиннинг 3тасида ғалаба ва 4тасида мағлубият қайд этди. Бу эса МЮнинг 1992/93 йилги мавсумдан буён энг ёмон старти бўлиб турибди.
Бунга қадар энг ёмон старт 2019/20 йилги мавсумда Оле-Гуннар Сульшер жамоасига тегишли бўлганди. Ўшанда жамоа 7 ўйинда 2тадан ғалаба ва мағлубият, 3 дуранг қайд этганди.
Айни дамда манкунианликлар АПЛ турнир жадвалида 10-ўринда боришмоқда.



