"Манчестер Юнайтед" 16 ёшли футболчи билан шартнома имзолашга яқин

Sherzod Nurmatov
7 май 2020
"Манчестер Юнайтед" "Сандерленд" ҳужумчиси Жо Хагиллни харид қилмоқда.

"Сандерленд" U23 ёшлар жамоасининг 16 ёшли ўйинчиси Англия Премьер-лигаси келишувни маъқуллаганидан сўнг, мавсум охирида манкунианлар академиясига кўчиб ўтади.

Олдинроқ, Хагиллга "Арсенал" ва "Тоттенхэм" ҳам қизиқаётганлиги маълум бўлганди. 

Бундан ташқари, "Манчестер Юнайтед" "Сигма" клуби ва Чехия ўсмирларлар терма жамоасининг 16 ёшли дарвозабони Радек Витекнинг трансферини ижобий ҳал этди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: The Guardian