“Манчестер Юнайтед” Рунини “Челси”га 30 миллион еврога сотишни истамади

22 янв 2014, 17:54
“Манчестер Юнайтед” клуби “Челси”нинг ҳужумчи Уэйн Руни бўйича юборган янги трансфер таклифига рад жавобини берди.

Лондонликлар ўйинчи учун 30 миллион фунт таклиф этишган эди, деб хабар беради Goal.com.

Бироқ Англия чемпионлари Рунини сотиш бўйича таклифларни кўриб чиқишни исташмаяпти.


Эслатиб ўтамиз, “Челси” ўтган ёзда ҳам 28 ёшли ҳужумчини сотиб олишга уринган эди.


Манба: sports.ru