"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячи сотиб олмоқчи

Mirjalol Normatov
16 янв 2025, 22:50
"Манчестер Сити" "Ювентус" ҳимоячиси Андреа Камбьязони сотиб олмоқчи.

Журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, инглиз клуби 24 ёшли футболчининг трансфери борасида музокараларни бошлаб юборган. Клуб "Ювентус"га 60-65 млн евролик таклиф жўнатишга тайёр турибди.

Ҳимоянинг иккала қанотида ҳам ўйнай оладиган Камбьязо ушбу мавсумда 19 ўйинда қатнашди ва 2 гол киритишга муваффақ бўлди.

Ҳозирга қадар "шаҳарликлар" яна икки ҳимоячи - Витор Рейс ("Палмейрас") ва Абдуқодир Ҳусановни ("Ланс") қўшиб олишга яқин турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/GianlucaDiMarzio