"Манчестер Сити" "Уэмбли"га 26 автобус билан боради

Mirjalol Normatov
19 апр 2019, 23:17
"Манчестер Сити"нинг асосий таркиби футболчилари Манчестердан Лондонга, Англия кубоги бўлидиган "Уэмбли" стадионига борадиган 26 автобуснинг нархини тўлиқ қоплаб беришади.

Ҳар бир футболчига биттадан автобус берилди.

"Мухлисларимиз бизни мавсум давомида қўллаб-қувватлашди. Англиядан ташқарида бўлган ўйинларда ўйнаш жуда қийин. Шу боисдан биз мухлисларимизни қадрлаймиз. Бироқ ҳали мавсум якунланмади. Биз ушбу автобуслар орқали мухлисларимиз олдидаги катта қарзимизнинг кичик бўлагини узишга интиламиз", - деди "Сити" сардори Венсан Компани.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express