"Манчестер Сити" футболчиси фаолиятини "Бетис"да давом эттириши мумкин

Aslanov Jasurbek
15 окт 2018, 18:14
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Александр Зинченко ЛаЛига клубига ўтиши мумкин.

Маълумотларга кўра, испан клуби раҳбариятига Зинченконинг майдон марказида ва чап қанот ҳимоясида ўйнаши ёқмоқда.

"Бетис" раҳбарияти жамоада рақобат юқори даражада бўлишини истамоқда, чунки жамоа ЛаЛига, Испания Кубоги ва Европа лигасида иштирок этяпти.

Эслатиб ўтамиз, "Бетис" ёзда Зинченкони харид қилишни ёки ижарага олишни истаган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Desmarque