

Манбанинг хабарига кўра, 23 ёшли аргентиналик футболчи "Реал" ва "Барселона"нинг радарида турибди. Айтилишича, Альвареснинг атрофидагилар футболчининг Испанияга ўтиши мумкинлигини аниқ айтишган.
2023/2024 йилги мавсум Хулиан Алварес 13 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва шерикларига 5 та голли узатма берди. Нуфузли Трансфермаркт портали мутахассислари футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Хулиан Алварес Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпионига айланганди.



