

Манчестерликлар ярим ҳимоячиси Тижжани Рейндерс 42-дақиқада мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, аммо 90+4 дақиқада Энцо Фернандес ҳисобни тенглаштирди.
“Ман Сити”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 51-дақиқада жароҳат олган Йошко Гвардиол ўрнига майдонга тушди ва баҳс сўнггига қадар бехато ҳаракат қилди.
“Шаҳарликлар” АПЛда 20 турдан сўнг 42 очко билан жадвалда учинчи ўринда бормоқда. Етакчи “Арсенал” билан орадаги фарқ 6 очкони ташкил этади. “Челси” эса 30 очко билан 6-ўринда жойлашган.
4 янв 2026, 22:30
Manchester City — Chelsea

1 – 1
Тугади








