“Манчестер Сити” ҳимоячиси Александр Зинченко катта эҳтимол билан фаолиятини жорий мавсумни ҳам “шаҳарликлар” сафида ўтказади.
“Сити” раҳбарияти “Бетис”га Зинченко трансфери юзасидан таклифига рад жавобини берди. Англия чемпионлари украиналик 21 ёшли футболчи билан хайрлашиш фикридан қайтишган. “Бетис” Зинченкога 12 миллион евро таклиф қилганди.